Бугунги кунда келажак авлодни маънавий-ахлокий баркамол қилиб тарбиялаш ўта муҳим вазифалардандир. Чунки мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳатлар фуқролардан ўзликни чуқур англашни ва маъсулиятли бўлишни тақозо этади. Шу боисдан узлюксиз таълим тизимида ёшларни маънавий руҳиятига мос замонавий усуллардан фойдаланган ҳолда дарс жараёнини олиб бориш ва турли хил инновацион технологиялар асосида ўқитиш тизимини давомий равишда йўлга кўйиш бориш мақсадга мувофиқдир. Зеро, бу “Миллий ғоя” фанларини ўқитиш самарадорлигига эришишнинг муҳим шартидир.